logo
Orqaga qaytish

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автомобилсозлик соҳасидаги муносабатлар ривожланмоқда

02.07.2018

“GM Uzbekistan” акциядорлик жамияти Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаларининг ўзаро шериклик муносабатларини изчил ривожлантириш йўлида кенг кўламли ишларни давом эттирмоқда. 2017 йилда Душанбе шаҳрида ташкил қилинган «Made in Uzbekistan» кўргазмаси ва Ўзбекистон – Тожикистон қўшма бизнес-форуми доирасида ўзбек автомобили Тожикистонда илк бор тақдим этилди. Ўтган йилнинг сентябрь ойида мазкур мамлакатда марказлаштирилган «Равон» салони ташкил қилиниб, Damas, Labo, Spark, Соbalt, Gentra ҳамда Nexia русумли автомобиллар савдоси йўлга қўйилди.  Бугунги кунгача қўшни мамлакатга қиймати 1,3 млн доллардан ортиқ бўлган автомобиллар экспорти амалга оширилди.  Ҳозирда Тожикистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам ўзбек автомобили савдосини амалга оширувчи яна бир нечта автосалон бунёд этиш кўзда тутилган.


“Ўзавтосаноат” АЖ ахборот хизмати

Boshqa yangiliklar

tepaga