logo

Yangiliklar va tadbirlar

YOSHLAR - KELAJAK BUNYODKORI

 

Eng muhim vazifa – yosh avlodga puxta ta'lim berish, ularni ma'naviy yetuk insonlar etib tarbiyalashdir.
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.M.Mirziyoyev

01.06.2018

Асака автомобиль заводининг 1-пресслаш цехида Шахмат-Шашка турнири ўтказилди


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “ДжиЭм Ўзбекистон” акциядорлик жамияти бошланғич ташкилоти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан 2018 йил 1 июнь куни Ишлаб чиқариш бошқармаси 1-пресслаш цехида Шахмат-Шашка мусобақаси ўтказилди. 1-пресслаш цехи миқёсида ўтказилган мазкур мусобақада 20 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар иштирок этдилар. Цех мусобақаси якунига кўра спортнинг Шашка тури бўйича 1-пресслаш цехи А-смена оператори Ахунов Мохирбек ғолибликни қўлга киритган бўлса, Шахмат бўйича 1-пресслаш цехи D-смена ишчиси Бозорбоев Давронбек барча рақибларидан устун келиб, цех бўйича тенгсиз деб топилди. Ғолиблар цех бошлиғи ҳамда ташкилотчилар томонидан диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Барча соҳаларда етакчи бўлиб, ўрнак кўрсатаётган 1-пресслаш цехи меҳнат жамоасига кейинги фаолиятида ҳам улкан зафарлар тилаб қоламиз.

 

 

31.05.2018

“Муваффақиятга эришиш сирлари”


2018 йил 31 май куни "AVTOKOMPONENT" АЖ томонидан Андижон машинасозлик институтининг битирувчи курс талабалари учун ўқув амалиёт дастури бўйича корхонанинг малакали усталари томонидан “Касбнинг сир-асрорлари” ўргатилди. Шунингдек ташриф давомида талабаларга "AVTOKOMPONENT" АЖнинг ташкил топиш тарихи ҳамда ҳозирги кундаги фаолияти юзасидан талабаларга маълумотлар берилди ва корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишишди. Бу ташриф дастлабки ташрифга нисбатан, янада қизиқарли ва сермазмун ташкил этилди.

Бундан ташқари корхонанинг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан ёшлар учун яратилаётган шарт-шароити ва амалга оширилаётган ислоҳотлари билан ҳам танишиб чиқишди.

 

 

30.05.2018

“Маданият ходимлари билан учрашув”

 

“GM Uzbekistan” АЖда маданият ишлари вазирлиги ходимлари, таниқли кино ва театр актёрлари, бадиий сўз усталари Жўраев Равшан Нажимович ҳамда Заидов Мирвохид Мирзахматовичлар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди

Ижодий учрашувда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналишлари бўйича мазмун-моҳияти ёритиб берилди. Шундан сўнг Муҳтарам Президентимиз томонидан китоб ўқишга жиддий эътибор берилиши лозимлиги, айниқса ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш мавзусидан келиб чиққан холда шоира Зулфия Мўминованинг “Болага китоб беринг” шеъри ўқиб эшиттирилди.

Драматурглар Иззат Султон ва Уйғунларнинг қаламига мансуб бўлган “Алишер Навоий” спектаклидан кўриниш намойиш этилди. Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етишга чорловчи шеър, Сурияда кечаётган мудҳиш фожеалар қурбони бўлган 5 ёшлик боланинг ўлимидан олдин айтмоқчи бўлган сўзлари жуда таъсирли шеър орқали ижро этилди.

Катта даромад топаман деб, ўзга юртларда сарсон-саргардон бўлиб юрган, одам савдосига дучор бўлган юртдошларимизга қарата ёзилган Абдулазиз Шукуровнинг “Шукрона” шеъри ижро этилди. Ота-онани ҳурмат қилиш, уларга катта, юксак эҳтиром кўрсатиш мавзусида яратилган “Ота-Она” қасидаси ижро этилди. Барчамиз учун энг азиз бўлган “Она” қўшиғи ижро этилди. “Йиллар”, “Халқимиз тилаги” ва “Ўзбекистон” шеърлари айтиб берилди ва якунда йиғилганлар мехмонларга ўзини қизиқтирган саволлари билан мурожаат этдилар. Табассум ва кўз ёшларга бой бўлган мазкур театрлаштирилган маданий дастур корхонамиз ишчи-ходимларида катта таасуротлар қолдирди.

 

 

“Маданият ходимлари билан учрашув” давоми


“Uzkaram Kompani” АЖда маданият ишлари вазирлиги ходимлари, таниқли кино ва театр актёрлари, бадиий сўз усталари Жўраев Равшан Нажимович ҳамда Заидов Мирвохид Мирзахматовичлар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.


 

 

29.05.2018

“Юксак маънавиятли авлод”


Мамлакатимизда юксак маънавиятли, иқтидорли ва ижодкор ёшларни излаб топиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ёшлар иштирокида турли хил конференциялар, акциялар, ижодий танловлар, ҳамда республика фестивалларини анъана тусига кириб бормоқда.

Шу давомийликни сақлаб қолган ҳолда Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган “Юксак маънавиятли авлод” Республика фестивалининг Тошкент шаҳар босқичида “Ўзавтосаноат” АЖ тизимидаги Тошкент шаҳар Турин политехника университети 4-босқич “Машинасозлик технологияси” йўналиши талабаси Собирхонов Акбархон “Қишлоқ шароитида фойдаланиладиган дрон” лойиҳаси билан қатнашди. Ушбу лойиҳанинг афзаллик томонлари, яъни  қишлоқ ҳўжалик экинларга масофадан туриб турли қурт-қумурсқаларга қарши дори сепиш орқали фойдаланишни намаён этиб берди.

Фестивал якунларига кўра А.Собирхонов фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб фестивалнинг Республика босқичига йўлланма олди ҳамда Тошкент шаҳар хокими фахрий диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғасини қўлга киритди.

 

 

26.05.2018

“Тинчлик тотувлик ва диний бағрикенглик” мавзусида учрашув


Муборак Рамазон ойининг фазилатли кунлари юртимиз узра ўз нурини таратиб турган айни дамларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Республикамизнинг вилоятларига юртимиз аҳолисини ушбу Муборак Рамазон ой билан табриклашлик асносида ўзининг ташрифларини амалга ошириб келмоқдалар. Куни кеча бизнинг Уз Донг Вон Ко корхонамиз Ёшлар иттифоки бошлангич ташкилоти ёшлари, ҳурматли хамкасбларимиз ҳам анашундай хурсандчликдан баҳраманд бўлдилар. Муфтий ҳазратлари "Уз Донг Вон Ко" кушма корхонасига ташриф буюриб, ушбу корхонада ишлайдиган барча ишчи ходимларни Муборак Рамазон ойи билан табриклаб, дуои-хайрлар қилдилар.

Муфтий ҳазратлари хамкабларимизга мавъиза қилиб, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонларидан олиб борилаётган муборак динимиз тараққиёти йўлидаги улкан ишлари, хайрли ислоҳотлар ва Аллоҳ таборака ва таъолонинг берган неъматларига шукрона қилиш тўғрисида сўзлаб бердилар. Муфтий ҳазратлари йиғилиш катнашчиларига Рамазон ойининг файзу тароватидан баҳра олиб, Рамазоннинг ҳақиқий завқи – Қуръон тиловати ва Аллоҳнинг зикри билан онгу шуурларимизни банд қилиш, улуғ ойнинг илоҳий файзидан насибадор бўлишга чақирдилар. 

 

 

25.05.2018

Коррупцияга қарши кураш – устувор вазифа


Бугунги кунда коррупция фуқароларнинг ижтимоий адолатга, давлат органларига нисбатан ишончини сусайтиради, давлатнинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатади, қолаверса жамиятдаги маънавий муҳитни бузилишига олиб келади.

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев “Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо, албатта, муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур”, деб бежиз таъкидламади.

Шулардан келиб чиқиб, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механзми яратилди. Яъни, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.

Ушбу иллатга қарши курашиш борасида мамлакатимизда қабул қилинган халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш билан бирга, коррупция ва жиноятчиликка карши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган миллий ҳуқуқий база ва тизимли амалиёт шаклланган.

“ДжиЭм Ўзбекистон” акциядорлик жамиятида бўлиб ўтган йиғилиш ҳам айнан мана шу мавзуда бўлиб ўтди. Йиғилишда “Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Р.Юсупов, “Ўзавтосаноат” АЖ ходимлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Етакчилар Кенгаши раиси А.Хасанов, хуқуқни мухофаза қилувчи идоралар (ДХХ, Прокуратура, ИИБ, Департамент) ходимлари, “ДжиЭм Ўзбекистон” АЖ бош директори ҳамда рахбар ходимлари, Андижон вилоятида жойлашган “Ўзавтосаноат” АЖ таркибидаги барча қўшма корхоналар рахбарлари иштирок этдилар.

Бош директор раислигида ўтказилган ушбу йиғилишда интернет ва оммавий ахборот воситалари орқали сўнгги вақтларда тарқалган хабарлар мухокама қилинди.

Йиғилишда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари ҳақида маълумот берилиб, Ўзбекис­тон Республикаси Бош прокуратураси, давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти каби давлат органларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.

Бу каби йиғилишларни ўтказиш коррупцияга қарши курашишда ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, каскад усулида етказиш орқали барча ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда мухим ахамият касб этади. Чунки ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти юксак бўлган инсонлар салбий иллат бўлмиш коррупцияга йўл қўймайдилар.

Йиғилиш сўнггида мазкур холатни олдини олиш юзасидан тегишли чора тадбирларни амалга ошириш тўғрисида қарорлар қабул қилиниб, вазифалар белгиланди. 



tepaga