logo
Orqaga qaytish

«САМАВТО» МЧЖ ИЛК САЙЁР ҚАБУЛХОНАСИ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

21.02.2019

19 февралда “СамАвто” МЧЖ раҳбарияти томонидан Тошкентдаги “Grand Motors” МЧЖ дилерлик марказида илк сайёр қабул ташкил этилди. Ушбу тадбир доирасида “СамАвто” МЧЖда ишлаб чиқарилган маҳсулот харидорлари завод раҳбарияти билан учрашиш ва ўзларини қизиқтирган саволларни уларга бевосита бериш имконига эга бўлдилар.

Учрашув харидорлар учун қўшимча қулайликларни яратиш ва хизматлар сифатини ошириш мақсадларида ўтказилди. Учрашув якунларига кўра, сайёр қабулларни мунтазам асосда “СамАвто” МЧЖ дилерлик марказларида бирма-бир ташкил этиб боришга қарор қилинди.

isuxu2

Boshqa yangiliklar

tepaga