logo
Orqaga qaytish

“Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ дилерлар йиғилишини ўтказди

11.02.2019

Тошкент вилоятидаги “Highway Logistics” логистика маркази ҳудудида “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ дилерларининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Ушбу йиғилиш доирасида иштирокчилар жорий йил режаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, 2018 йилда ўтказилган маҳсулотни илгарилатиш бўйича тадбирларга якун ясалди ҳамда жорий йил учун янги тадбирлар режалаштирилди.

Бундан ташқари, йиғилишда ички бозорда сотувлар тармоғини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, жумладан дилерлик корхоналари персонали: автомеханиклар, сотув бўлимлари ходимлари малакасини ошириш бўйича режалар белгилаб олинди, бу эса, харидорларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш имконини беради.

samavto

Boshqa yangiliklar

tepaga