logo
Orqaga qaytish

ПОЙТАХТ ЎҚУВЧИЛАРИ, ОТМ ТАЛАБАЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ПОЛИТЕХНИКА МУЗЕЙИДА ЎТАДИГАН РОБОТЛАР КЎРГАЗМАСИДА ЎЗ КАШФИЁТЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТАДИЛАР

21.02.2019

22 февралда Тошкент шаҳридаги Политехника музейида “Роботлар-андроидлар–2019” кўргазмаси ўтказилади. Унда ўқувчилар ва университетлар талабалари яратган роботлар намойиш этилади. Ташриф буюрувчиларга жами 30 тага яқин экспонатлар ҳавола этилади.

Ушбу тадбир музейда ҳар йили ўтказилади. Кўргазма доирасида ёш ихтирочилар ўтган йил давомида ясаганларини намойиш этиш имконига эга бўладилар. Кўргазма меҳмонларини ўз роботлари билан ўқувчилар, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва Тошкент ш.даги Турин политехника университети талабалари, шунингдек Халқ таълими вазирлиги қошидаги “Баркамол авлод” республика болалар маркази вакиллари бўлмиш ёш ихтирочилар таништирадилар.

muzey1

Boshqa yangiliklar

tepaga