logo
Orqaga qaytish

НУРАФШОН ШАҲРИДА МУЛЬТИБРЕНД АВТОСАЛОН ОЧИЛГАНДАН БУЁН 3494 ТА АВТОМОБИЛГА ШАРТНОМА ТУЗИЛГАН ВА СОТИЛГАН

22.02.2019

2018 йил 20 декабрда Нурафшон шаҳрида Ўзбекистонда биринчи мультибренд автосалон очилди. Автосалон шоурумида доимий асосда маҳаллий автомобиль саноати корхоналари – «GM Uzbekistan», «SamAvto», «JV MAN Auto – Uzbekistan» ва «UzAuto Trailer»нинг Chevrolet, MAN, Isuzu ва Kamaz брендлари тақдим этилди.

Очилгандан то шу кунга қадар автосалонда 3494 та автомобиль ва 6 та юк машинаси бўйича шартнома тузилган ва сотилган. Сотувлар якунларига кўра, харидорлар ўртасидаги энг талабгир русумлар қуйидагилардир: DAMAS, NEXIA (2- поз.), COBALT (2- поз.), LACETTI (3- поз.), SPARK (экспорт комплектацияси).
Бундан ташқари, харидорларга қулай бўлиши учун, харид қилинган автомобиллар учун шу жойнинг ўзида, навбат кутмай рўйхатга олиш рақамларини расмийлаштириш (хизматдан фақат Тошкент вилояти аҳолиси фойдаданиши мумкин) ва автосуғурталаш имкони мавжуд. Қўшимча равишда, автосалонда банк филиали ишлайди, бундан ташқари, ҳар бир харидор “Уйингизга борамиз” элтиб қўйиш хизматидан фойдаланиши мумкин.
Қайд этиш керакки, автосалоннинг 2400 кв.м майдонни эгаллаган сервис ҳудуди энг замонавий техникалар билан жиҳозланган. Бу ерда UzAutoнинг барча брендларига ҳамма турдаги кафолатли ва кафолатдан кейинги сервис хизматини кўрсатиш учун зарур барча жиҳозлар ўрнатилган.
Яқин келажакда, харидорларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, автосалонда енгил автомобилларни лизинг ва кредитга олиш мумкин бўлади, шунингдек автомобиллар харидорларига қўшимча чегирма дастурлари ва садоқатлилик дастурлари тақдим этилади.
Биз билан бирга бўлинг!
n-4

 

n-5

Boshqa yangiliklar

tepaga