logo
Orqaga qaytish

Россиялик ёшлар “Ўзавтосаноат” фаолияти билан яқиндан танишишди

19.02.2018

12-18 феврал кунлари Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида Ўзбекистон-Россия ёшлари иккинчи форуми ташкил этилди.

Форумни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Россия ёшлар иттифоқи ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги англашув Меморандумига мувофиқ ёшлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, Россия ёшлар иттифоқи билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

Ушбу жараёнда “Ўзавтосаноат” АЖ тизимидаги таълим муассаса ва корхоналарида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида россиялик ёшлар Тошкентдаги Турин политехника университети, Самарқанддаги "JV MAN AUTO-UZBEKISTAN" МЧЖ қўшма корхонаси ҳамда “UZAUTOTRAILER” МЧЖга ташриф буюришди.

Меҳмонлар Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, ахборот-ресурс маркази ҳамда талаба ёшларининг техник ишланмалари ва лойиҳаларини кўздан кечирдилар. Талаба ёшларимизнинг инновацион техник ишланмалари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

“JV MAN AUTO-UZBEKISTAN”  ҳамда “UZAUTOTRAILER” корхоналаридаги ишлаб чиқариш жараёни, у ерда ёшларга яратилган имкониятлар Форум иштирокчиларида катта таасурот қолдирди.

Форум доирасида икки давлат ёшлари ўртасида ўзаро мулоқот, тажриба алмашиш муҳитини яратиш, тадбиркорлик, туризм соҳаларини ривожлантириш истиқболлари, ёшлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. 

  

Boshqa yangiliklar

tepaga