logo
Orqaga qaytish

Китоб менинг дўстимсан

09.07.2018

Аҳоли орасида китобхонлик маданиятини шакллантириш ва китоб ўқишга бўлган қизиқишни ошириш мақсадида “Уз-Донг Жу Пэинт Ко” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси  жамоаси  корхона бош биноси жойлашган Андижон шаҳри, Харкоп қўрғони, Айрилиш 1-тор кўчасида мазкур ҳудуддаги аҳоли учун махсус “Китоблар жавони”ни ўрнатди. Китоблар жавонига турли хил мазмундаги асарлар ва шеърий тўпламлар жойлаштирилди.  Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу китоб жавонидан аҳоли вакиллари бепул фойдаланиши мумкин. Китоблар жавонига ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида эслатма ҳам илинди. Ушбу лойиҳа “Бир китоб олинг, бир китоб қўйинг” шиори остида ташкил этилди.

 

                                                               “Ўзавтосаноат” АЖ ахборот хизмати

Boshqa yangiliklar

tepaga