logo
Orqaga qaytish

“JV MAN Auto – Uzbekistan” МЧЖ ҚК “BEST PRACTICE AWARD 2018” мукофотини қўлга киритди

04.07.2018

25 июндан 27 июнга қадар Германиянинг Мюнхен шаҳрида “MAN Truck & Bus AG” халқаро компанияси томонидан “3rd xKD Customer Days” форуми ташкил этилди. Тадбирда дунёнинг турли мамлакатларидаги MAN компанияси вакиллари, жумладан “JV MAN Auto – Uzbekistan” МЧЖ ҚК мутахассислари иштирок этдилар.


Форум доирасида иштирокчи-мамлакатлар вакиллари ўз компанияларини тақдим этдилар ва уларнинг энг салмоқли ютуқлари ҳақида сўзладилар. “JV MAN Auto – Uzbekistan” МЧЖ ҚК томонидан компания фаолияти ва ютуқлари тўғрисида видеоролик намойиш этилди, шунингдек каркасни қоплаш жараёни самарадорлигини сезиларли оширувчи ва инсон ресурсларини тежовчи автобус томи каркасини ўгиргич (ўгириш учун механизм) тақдим этилди.


Барча чиқишлар ниҳоясига еткач, ҳар бир тақдимот баҳоланди. Баҳолашнинг асоий мезонлари қуйидагилар бўлди:


✔️CLA,TGM,TGS юк автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
✔️CLA юк атвомобиллари кабинасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

 ✔️MAN автобуслари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

✔️Инновацион ютуқлар;
✔️Ишчилар малакаси.


Баҳолаш ўтказилгач, форум якунлари бўйича ғолиблар аниқланди. Мутлақ ғалабани – 1- ўрин ва “BEST PRACTICE AWARD 2018” мукофотини “JV MAN Auto – Uzbekistan” МЧЖ ҚК вакиллари қўлга киритдилар. 2- ўринга россиялик MAN компанияси вакиллари, 3- ўринга Жанубий Африка вакиллари сазовор бўлдилар.

Boshqa yangiliklar

tepaga