logo
Orqaga qaytish

«Ўзавтосаноат» Бишкекда маҳсулотлари тақдимотини ўтказди

28.12.2017

25 декабрь куни Бишкекда «Ўзавтосаноат» АЖ Қирғизистонда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган «RAVON» ва ISUZU русумидаги маҳсулотлари тақдимотини ўтказди.

Қирғизистон Республикаси инвестициялар тараққиёти ва муҳофазаси Агентлиги раҳбарияти ҳамда «Ўзавтосаноат» АЖ вакиллари журналистлар учун ўтказилган матбуот анжуманида икки мамлакат ўртасида автомобилсозлик соҳасида эришилган келишувлар ҳақида сўз борди.

Томонлар 2017 йилда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилганини қайд этишди. Давлат рахбарларининг ўзаро ташрифлари хамда вазирликлар ва ташкилотлар орасидаги тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилганлиги бунинг яққол далилидир. 

Анжуманда Қирғизистон Республикаси инвестициялар тараққиёти ва муҳофазаси Агентлиги раҳбарияти Қирғизистон Республикаси ҳукумати томонидан эришилган келишувларни амалга ошириш учун қонуний асос яратиш ва бошка барча зарурий чоралар кўрилиши, автомобилсозлик кўпгина туташ соҳалар ривожига ҳам улкан ҳисса қўшиши таъкидланди.

Тадбирнинг расмий қисмида Қирғизистон ҳукумати, вазирлик ва идоралар вакиллари Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги фавуқлодда ва мухтор элчиси, шунингдек «Ўзавтосаноат» АЖ корхоналари вакиллари иштирок этишди ҳамда иккитомонлама келишувлар муваффақиятли амалга ошишига ишонч билдиришди.

Ташриф буюрганлар «Ravon R2», «Ravon Nexia R3», «Ravon R4», «Ravon Gentra», русумли автомобиллар ҳамда «SamAuto LE-60», «Isuzu NP-21», «Isuzu HC-40» моделидаги автобуслар билан танишишди. 

Boshqa yangiliklar

tepaga